locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самир Насри «Бенфика» — «Реал» учрашувидан сўнг юзага келган можародa Винисиусни қўллаб-қувватлади

ЁЧЛ плей-офф босқичи доирасида бўлиб ўтган ушбу баҳсда мадридликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Арсенал» ва «Манчестер Сити» клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Самир Насри ЁЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги «Бенфика» — «Реал» (0:1) учрашувидан сўнг юзага келган можародa Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади. Насри лиссабонликлар устози Жозе Моуриньюнинг футболчини провокацияда айблаганини кескин қоралади.

«Футболчини 90 дақиқа давомида ҳуштакбозлик билан кутиб олишса-ю, у гол уришни хоҳласа... Бунинг устига буни Моуринью гапирмоқда. Жозе «Интер» билан «Барселона»ни мағлуб этганида, каталонияликлар стадиони бўйлаб югуриб чиққанди. «Манчестер Юнайтед»даги ғалабаларни нишонлаганда эса майдонда худди Тиерри Анридек 20 метр тиззасида сирпаниб юрганди. Сизда бундай гапиришга ҳаққингиз йўқ», — деди Насри Canal+ эфирида.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус учрашувнинг 50-дақиқасида голини бурчак байроғи ёнида рақска тушиб нишонлагани учун сариқ карточка билан жазоланган эди. Моуринью бразилиялик футболчининг бу ҳаракатини португалиялик мухлисларни атайлаб ғазаблантириш деб баҳолаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг