Самат Смаков Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақияти сирини айтди
Расм: Olamsport.uz
Қозоғистоннинг «Жетису» клуби бош мураббийи Самат Смаков жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклади.
— Афарин, ўзбек биродаралар! Қутли бўлсин! Баҳт ва муваффақият учун эса болалар футболига, инфратузилмага ва ҳакамлар тизимига жиддий эътибор қаратиш керак. Ҳакамчиликда футболга алоқаси йўқ одамлар бўлмаслиги зарур. Ҳаммаси шунда — муваффақият калити мана шу, — деб ёзди Смаков ўзининг Instagram саҳифасида.
Унинг “алоқаси йўқ одамлар” деганда аниқ кимларни назарда тутгани маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор жаҳон чемпионатига йўл олди. Бу натижа Осиё саралашининг A гуруҳида БААга қарши 0:0 ҳисобидаги дуранг орқали таъминланди.
Бакрадзе Иман
Редактор