locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самарқанддаги баҳсда тез ёрдам машинаси учрашувга кеч етиб келган, таблода ҳам муаммолар бор

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самарқанддаги баҳсда тез ёрдам машинаси учрашувга кеч етиб келган, таблода ҳам муаммолар бор
PHOTO: Telegram

Суперлига 5 туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди. Лига комиссари “Динамо” 1:1 “Сўғдиёна” ўйинида юзага келган муаммоларни протоколга киритди.

Тез тиббий ёрдам учрашуволди машғулотда иштирок этмаган. Айнан унинг стадионга кеч етиб келиши оқибатида беллашув 12 дақиқа кеч бошланган. Бу клуб расмийларининг учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ қўпол камчилиги ҳисобланади ва клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.

Шунингдек, учрашув якунида икки мухлис майдонга югуриб чиққан. Улар Миллий гвардия ходимлари назорати остида майдондан олиб чиқилган.

Стадионда табло билан боғлиқ муаммо мавжуд. У келгуси турга қадар ҳал этилмаса, клубга нисбатан чора кўрилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг