locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самарқандда футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларига старт берилди

Мусобақада 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича баҳс олиб боришади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самарқандда футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларига старт берилди
Фото: Спорт вазирлиги

Самарқанд шаҳридаги 2-сон спорт мактабида ёшлар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақаларига старт берилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ.Тўхтаев, шаҳар ҳокими Ф.Умаров, масъуллар иштирок этди.

Мусобақада 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича баҳс олиб боришади. Бу ўз навбатида ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларни жамоавийлик руҳида тарбиялаш ва иқтидорли спортчиларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу беллашувлар орқали ёшлар нафақат ўз маҳоратларини синовдан ўтказади, балки соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ҳам фаол иштирок этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг