locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Йиғилишда ушбу йирик тадбирларга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Фото: Спорт вазирлиги

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарлик доирасида Спорт вазири Адҳам Икрамов FIDE президенти маслаҳатчиси Берик Балгабаев билан ҳамкорлик учрашувини ўтказди.

Мулоқотда нуфузли мусобақани халқаро стандартлар асосида ташкил этиш, логистика, хавфсизлик ва меҳмонхона хизматларини мувофиқлаштириш масалалари чуқур таҳлил қилинди.

Асосий Олимпиада баҳсларида 200 та давлат, имконияти чекланган шахслар учун 3-Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси ўйинларида эса 54 та давлат шахматчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, ўйинлар билан бир вақтда ўтадиган FIDE Конгрессига 82 та давлатдан вакиллар келиши режалаштирилган.

Йиғилишда ушбу йирик тадбирларга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг