locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самарқанд футбол мактаби U16 - Ўзбекистон чемпиони

Ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самарқанд футбол мактаби U16 - Ўзбекистон чемпиони
Фото: Динамо ПФК

Бугун, 10 май куни U16 Ўзбекистон чемпионати финали доирасида Самарқанд футбол мактаби жамоаси Тошкент вилоят футбол мактабига қарши майдонга тушди.

Ёмғир остида Чархин қўрғонидаги «Динамо» футбол мактаби майдонида бўлиб ўтган баҳсда «Динамо» жамоасининг эртаси бўлмиш Самарқанд футбол мактаби U16 жамоаси мамлакат чемпионати финалида Тошкент вилоят футбол мактаби жамоасига қарши ҳал қилувчи ўйинни ўтказди. Ўсмирлар финалининг асосий вақтида ҳисоб очилмади, пеналтилар сериясида эса ўсмирларимиз 3:2 ҳисобида ғалабага эришиб, 16 ёшгача бўлганлар орасида Ўзбекистон чемпионига айланишди!

3-ўрин учун кечган баҳсда Тошкент шаҳри жамоаси Бухоро вилояти жамоасини 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалига эга чиқди.

Ўзбекистон чемпионати U16. Финал

10 май (якшанба)

Самарқанд ФМ - Тошкент вилояти ФМ - 0:0. Пеналтилар серияси: 3:2

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг