locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Салоҳнинг агенти: «Муҳаммад келаси мавсумда қаерда ўйнашини ҳеч ким билмайди»

Рами Аббос 33 ёшли футболчининг келажаги ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Рами Аббос 33 ёшли футболчининг келажаги борасидаги саволларга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, сешанба, 24 март куни Салоҳ жорий мавсум якунида клубни тарк этишини расман эълон қилган эди.

«Муҳаммад келаси мавсумда қаерда ўйнашини ҳали ўзимиз ҳам билмаймиз. Бу шуни англатадики, биздан бошқа ҳеч ким буни аниқ айта олмайди», — дея Аббоснинг сўзларини келтирмоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Салоҳ 2017 йилдан буён «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида ҳужумчи барча турнирлар доирасида 435 та ўйинда майдонга тушиб, 255 та гол ва 122 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлса-да, у жамоани муддатидан аввал тарк этадиган бўлди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, мисрлик юлдузнинг ҳозирги бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг