Салом, Қатар! Эҳтиёт бўлинглар, Ўзбекистон рақибларига катта хатар! Вакилларимиз мундиални муддатидан аввал нақд қилишди
Photo: Gettyimages
Хабарингиз бор шу кунларда Саудия Арабистонида U-17 ёшлилар ўртасида осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
A гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг иккинчи учрашувини Хитой давлатига қарши ўтказди. Таъкидлаш керакки, ушбу ўйинда қўлга киритилган 3 очко, бизни муддатидан аввал 17 ёшлилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига олиб чиқар эди. Ҳозиргина якунланган ушбу баҳсда футболчиларимиз 1:2 ҳисобида рақибни мағлубиятга учратиб, Қатар давлатида бўлиб ўтадиган мундиал йўлланмасини нақд қилишди. Салом, Қатар! Эҳтиёт бўлинглар, Ўзбекистон рақибларига катта хатар!
Мундиаллар бу ёш тоифасидаги вакилларимиз учун бегона эмас.









