Салоҳ Жеррардга етиб олди
«Ливерпул» қанот ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасидаги «Эвертон»га қарши баҳсда ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. У мазкур учрашувда битта гол уришга эришди.
Шу тариқа, мисрлик футболчи мерсисайд дербисида киритилган голлар сони бўйича «Ливерпул» собиқ сардори Стивен Жеррарднинг рекордини такрорлади. Бу ҳақда OptaJoe хабар бермоқда.
Салоҳ ҳам, Жеррард ҳам «Эвертон» дарвозасини жами 9 бор ишғол этишган. Таъкидлаш жоизки, мисрлик вингер ўзининг сўнгги Ливерпул дербисини ўтказмоқда. Аввалроқ футболчи мавсум якунда жамоани тарк этишини эълон қилган эди.
Салоҳ 2017 йилдан буён «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилиб келади. Ўтган давр мобайнида 33 ёшли ҳужумчи барча турнирлар доирасида 439 та ўйинда майдонга тушиб, 257 та гол ва 122 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.