locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Салоҳ ёзда Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин

Transfermarkt портали Салоҳни 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Салоҳ ёзда Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин
ФОТО: Getty images

Муҳаммад Салоҳнинг шу ёзда «Ливерпуль»ни тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Transfer News Live нашри хабар берди.

Манбага кўра, 33 ёшли мисрлик футболчининг кейинги жамоаси Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоаси бўлиши мумкин.

Матбуот аллақачон Салоҳни Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши билан боғламоқда.

Инглиз клуби футболчининг амалдаги шартномаси тугашига бир йил қолганда, уни сотиб юбориб, маблағ ишлаб олишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ «Ливерпуль» сафида жами 425 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 251 та гол урди ва шерикларига 119 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Салоҳни 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг