Салоҳ ва Ван Дейк ёзги трансферлар вақтида «Галатасарой»га ўтиши мумкин
Турк гранди харажатларни камайтириш мақсадида битимга Шаллаини ҳам қўшишни режалаштирмоқда.
ФОТО: Getty Images
Туркиянинг «Галатасарой» клуби келаётган ёзда «Ливерпуль» юлдузлари Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейкни ўз сафида кўриш учун иш бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда A Spor нашри хабар тарқатди.
Маълумки, аввалроқ 33 ёшли Салоҳ жорий мавсум якунлангач, инглиз клубини тарк этишини эълон қилган эди. 34 ёшли ван Дейкнинг «мерсисайдликлар» билан амалдаги шартномаси эса 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Манбанинг таъкидлашича, турк гранди трансфер харажатларини камайтириш мақсадида битимга Венгрия терма жамоаси аъзоси, 28 ёшли қанот ҳимоячиси Роланд Шаллаини ҳам қўшиши мумкин.
Маълумот учун, Шаллай жорий мавсумда барча мусобақаларда 40 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 6 та самарали узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист