locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Салоҳ: «Умид қиламанки, «Ливерпул»га Чемпионлар Лигасига чиқишда ёрдам бера оламан»

Мерсисайдликлар ҳужумчиси «Эвертон»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасидаги «Эвертон»га қарши баҳсдан (2:1) сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Мазкур ўйинда гол урган футболчи учун бу мерсисайд дербисидаги фаолиятидаги сўнгги учрашув бўлди.

«Очиғини айтсам, ҳиссиётлар ажойиб. Энг муҳими жамоага хотиржамликни сақлашга ва ўзига бўлган ишончни йўқотмасликка ёрдам бериш эди. Биз бу ўйин жуда қийин бўлишини тушуниб турган эдик. Якунда ғалабани илиб кетганимиздан хурсандман.

Умид қиламанки, қолган ўйинларда ҳам гол уришда давом этаман ва жамоага ҳеч бўлмаганда Чемпионлар лигасига йўлланма олишда ёрдам бераман. Клуб билан юқори нотага хайрлашишни истайман», — деди Салоҳ Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг