locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Салоҳ учун асосий даъвогар бўлган Саудия жамоалари номи маълум бўлди

Мисрлик ҳужумчи қишда «Ливерпул»ни тарк этиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ал Иттиҳод» ва «Ал Ҳилол» жорий қишда «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни сотиб олиш учун курашда асосий даъвогарлар сифатида кўрилмоқда. Саудия клублари 33 ёшли футболчининг трансфери учун мерсисайдликларга 80–100 миллион евро оралиғида таклиф беришга тайёр. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манбага кўра, мисрлик вингерга MLS клублари ҳам қизиқмоқда, бироқ молиявий шартлар борасида улар Саудия клублари билан рақобат қила олмаяпти.

Аввалроқ Салоҳ «Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот билан муносабатлари ёмонлашганини айтган ва жамоада ҳозирги вазиятда ўзини «кузги қурбон»дек ҳис қилаётганини таъкидлаган эди.

Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирлар доирасида 19 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, Салоҳнинг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг