Салоҳ Руни ва Анрининг рекордини янгилади
Мисрлик футболчи «Ньюкасл»га қарши баҳсда битта ассист қайд этди.
ФОТО: Getty Images
«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасида бир стадионда амалга оширилган самарали ҳаракатлар сони бўйича янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда мерсисайдликлар матбуот хизмати хабар берди.
АПЛнинг 24-тури доирасида ўтган «Ньюкасл»га қарши баҳсда (4:1) Салоҳ яримҳимоячи Флориан Виртсга голли узатма етказиб берди. Бу мисрлик футболчи учун «Энфилд» стадионидаги 152-саамарали ҳаракат (гол+пас) бўлди.
Шу тариқа, Салоҳ «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ форварди Уэйн Рунининг кўрсаткичини янгилади. Руни «Олд Траффорд»да 151 очко жамғарган эди. Кучли учликдан «Арсенал» афсонаси Тьерри Анри ҳам жой олган.
АПЛда бир стадионда энг кўп очко тўплаган футболчилар:
- Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), «Энфилд» — 152 балл (107 гол, 45 ассист).
- Уэйн Руни («Манчестер Юнайтед»), «Олд Траффорд» — 151 балл (101 гол, 50 ассист).
- Тьерри Анри («Арсенал»), «Хайбери» — 151 балл (114 гол, 37 ассист).
Насрулло Каримов
Журналист