locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Салоҳ: «Мен Холандни ҳурмат қиламан, лекин АПЛ тўпурари менман»

«Ливерпул» ҳужумчиси унга нисбатан билдирилаётган танқидларга жавоб қайтарди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ сўнгги кунларда ОАВ ва мухлислар томонидан билдирилаётган танқидларга жавоб қайтарди.

Мисрлик юлдузнинг таъкидлашича, клуб учун қилган ишларига қарамай, у ҳануз ўзига ҳимоя қилишга мажбур бўлмоқда. Ҳозирда 33 ёшли вингер АПЛда фаол ўйнаётган футболчилар орасида 190 гол билан энг яхши тўпурарга айланган.

«Мен Холандни ҳурмат қиламан, лекин мавзуга уни тилга олишга мажбурман. Ҳозир Англия Премьер-лигасининг энг яхши тўпурари — менман. У ҳали бу даражага етмаган. Умид қиламан, у ҳам бунинг уддасидан чиқади ва бундан мамнун бўлади. Мен уни ҳурмат қиламан, буни Эрлингнинг ўзи ҳам билади.

Мен энг яхши тўпурарман, энг яхши ўйинчи бўлганман, чемпионликни ҳам шундай услубда қўлга киритганман. Лекин барибир ОАВ ва мухлислар олдида ўзимни оқлашимга тўғри келмоқда», — деди Салоҳ «Лидс»га қарши 3:3 ҳисобида якунланган учрашувдан сўнг. У мазкур баҳсни заҳира ўриндиғида ўтказди.

Маълумот учун, Холанд АПЛдаги 112 ўйинда 100 та гол урган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг