Салоҳ «Ливерпул» сафида тўққизта ўйиндан бери гол ура олмаяпти
«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасида қаторaсига тўққизта ўйиндан буён рақиблар дарвозасини ишғол қила олмаяпти.
Мисрлик футболчи АПЛ доирасида сўнгги бор ўтган йилнинг 1 ноябр куни «Астон Вилла»га қарши баҳсда (2:0) гол уришга муваффақ бўлган эди. Шундан сўнг бошланган ушбу голсиз серия Салоҳнинг «Ливерпул» сафидаги бутун фаолияти давомидаги энг омадсиз ва энг узоқ давом этаётган антирекордига айланди.
Эслатиб ўтамиз, кеча «Ливерпул» меҳмонда «Ноттингем Форест»га қарши майдонга тушди ва учрашувнинг сўнгги сонияларида қийинчилик билан ғалабани қўлга киритди. Салоҳ баҳсни асосий таркибда бошлаган бўлса-да, майдонни голсиз тарк этишга мажбур бўлди.
Умуман олганда, жорий мавсумда Салоҳ мерсисайдликлар сафида барча турнирларда 27 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 8 та голли узатмани ёздириб қўйган.