locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Салоҳ: «Клуб менга кўплаб ваъдалар берганди, лекин уларни бажармади»

«Ливерпул» ҳужумчиси асосий таркибдаги ўрнини йўқотганидан норози бўлмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Салоҳ: «Клуб менга кўплаб ваъдалар берганди, лекин уларни бажармади»
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» вингери Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасининг 15-турида «Лидс Юнайтед»га (3:3) қарши ўйиндан сўнг жамоадаги ўз позициясидан норози эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, мисрлик футболчи шу йил баҳорида «Ливерпул» билан шартномасини 2027 йилгача узайтирган эди. Жорий мавсумда эса у бошланғич таркибда камроқ майдонга тушмоқда: охирги учта ўйинда Салоҳ захирада қолган.

«Ушбу ёз клуб кўплаб ваъдалар берди, аммо мен аллақачон учта ўйинни захирада ўтказдим. Улар ваъдаларини бажарган дейиш қийин», – дея Салоҳ сўзларини келтиради VG.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ матбуотда Салоҳнинг Яқин Шарққа ўтишни рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган. Мисрлик футболчи Саудия Про-Лигасига ўтганида 500 миллион еврони ошиқ даромад олиши мумкин эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг