locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Салоҳ «Галатасарой»га қарши баҳсда бирданига иккита рекорд ўрнатиши мумкин

Ушбу баҳс 10 март куни Истанбулда бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида Туркиянинг «Галатасарой» клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашувда ўз фаолиятидаги икки муҳим рекордни янгилаши кутилмоқда.

33 ёшли мисрлик футболчи учун ушбу баҳс ўзига хос тарихий аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда Салоҳ «Ливерпул» сафида Чемпионлар Лигасида 80 та ўйин ўтказган. Навбатдаги учрашувда майдонга тушган тақдирда, у жамоанинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагерга тегишли бўлган рекордни ортда қолдириб, мазкур турнирда «Ливерпул» тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланади.

Шунингдек, Муҳаммад Салоҳ яна бир нуфузли марра сари қадам ташламоқда. Ҳозирги кунга қадар Чемпионлар Лигасида жами 49 та гол урган ҳужумчи, «Галатасарой» дарвозасини ишғол қилган тақдирда, ушбу турнир тарихида 50 та гол киритган илк африкалик футболчи сифатида тарихга киради.

Жорий мавсумда Салоҳ «Ливерпул» сафида барқарор ўйин кўрсатиб, барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу баҳсларда 9 та гол уриш билан бирга, жамоадошларига 8 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, «Галатасарой» ва «Ливерпул» ўртасидаги Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг дастлабки учрашуви 2026 йил 10 март куни Истанбулдаги «RAMS Park» стадионида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг