Салоҳ «Брайтон»га қарши ўйин учун «Ливерпуль» қайдномасига қайтди
33 ёшли Салоҳ «Ливерпуль» сафида 2017 йил ёзидан бери тўп суриб келмоқда.
ФОТО: Getty images
Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ АПЛ доирасида «Брайтон»га қарши баҳс олдидан «Ливерпуль»нинг ўйин қайдномасига киритилди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
Аввалроқ Салоҳ бош мураббий Арне Слот билан муносабатлар кескинлашгани ортидан Чемпионлар лигасида «Интер»га қарши ўйинни ўтказиб юборган эди.
12 декабрь куни футболчи ва нидерландиялик мутахассис ўртасида суҳбат бўлиб ўтган. Унда тарафлар ўзаро келишиб олишган.
33 ёшли Салоҳ «Ливерпуль» сафида 2017 йил ёзидан бери тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда мисрлик футболчи барча мусобақаларда 5 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист