Салоҳ қаерда фаолиятини давом эттиради? Асосий даъвогарлар маълум
Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг «Ливерпуль»дан кейинги фаолияти ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 34 ёшли футболчи бир нечта вариантни кўриб чиқмоқда, аммо у Жаҳон чемпионати–2026да Миср терма жамоасининг иштироки якунланмагунча ўз келажаги бўйича якуний қарор қабул қилмоқчи эмас.
Айни пайтда Саудия Про-лигаси клублари Салоҳни ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогарлар сифатида кўрилмоқда.
Шу билан бирга, тажрибали футболчига Европа ва АҚШ клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Хабарларга кўра, Салоҳ учун эҳтимолий йўналишлардан бири — Италияга қайтиш. Унга «Интер», «Рома» ва «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, Туркиянинг «Галатасарой» ва «Фенербаҳче» клублари, шунингдек МЛС жамоалари ҳам вазиятни диққат билан кузатиб турибди.