locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Салиба ЖЧ-2026нинг дастлабки турини ўтказиб юбориши мумкин

Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Салиба ЖЧ-2026нинг дастлабки турини ўтказиб юбориши мумкин
ФОТО: Getty images

Франция терма жамоаси ҳимоячиси Вильям Салиба характери аниқланмаган енгил жароҳат туфайли жаҳон чемпионати-2026'нинг бошланишини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.

Жароҳат Чемпионлар лигаси финалидан сўнг янада кучайган. Ушбу беллашувда Лондоннинг «Арсенал» клуби Франциянинг «ПСЖ» жамоасига 1:1 (3:4 пен.) ҳисобида имкониятни бой берди.

«Арсенал» сафида тўп сурадиган Салиба ўйиннинг барча 120 дақиқасини майдонда ўтказди ва натижада унинг аҳволи ёмонлашди.

Франциялик футболчи бир неча ҳафтани, жумладан, жаҳон чемпионати-2026'нинг бошланишини ҳам ўтказиб юбориши мумкин. Унда Франция терма жамоаси гуруҳ босқичи доирасида Сенегал (16 июнь), Ироқ (23 июнь) ва Норвегия (26 июнь) билан ўйнаши керак.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг