locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Салиба — «Реал»нинг ёзги трансфер мақсади

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Салиба — «Реал»нинг ёзги трансфер мақсади
Расм: gettyimages.com Вилям Салиба

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ҳимоячиси Вилям Салиба ёзда жамоасини тарк этиши мумкин. Marca нашри хабарига кўра, 24 ёшли француз мадридликларнинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланган.

«Реал» президенти Флорентино Перес уни келаси мавсум учун мудофаага муҳим қўшимча сифатида кўрмоқда. Маълумотларга кўра, футболчининг ўзи ҳам испаниялик клубнинг қизиқиши ҳақида хабардор.

Салиба 2019 йилдан бери «Арсенал» сафида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 46 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Уни 80 миллион евро атрофида баҳолашмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг