Саккизинчи турнинг марказий учрашувига 3 кун қолди
Ўзбекистон PRO-Лигаси 8-тури доирасида “Металлург” “Каттақўрғон” жамоасига қарши майдонга тушади.
photo: Metallurg FK
Ўзбекистон PRO-Лигаси 8-тури доирасида “Металлург” “Каттақўрғон” жамоасига қарши майдонга тушади.
Онлайн жадвалда бир хил 14 очкодан жамғариб, учинчи ва тўртинчи поғонани эгаллаб турган клублар тўқнашуви. Шу ўринда таъкидлаш лозим, жамоа рақибдан икки баробардан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлган — 15 - 7. Айни шунинг учун ҳам ҳозирда “Металлург” ТОП-3ни якунлаб бермоқда.
Ўйин Бекободдаги “Металлург” стадионида 31-май куни бўлиб ўтади ва 18:00да старт олади.
Мазкур баҳсдаги ғалаба бекободликларнинг жадвалдаги ҳолатини ҳам анча яхшилаб олиш имконини беради.
PRO-Лига
8-тур
“Металлург” — “Каттақўрғон”
31.05.2026
18:00
Иброҳим Жалолов
Редактор