Сака «Арсенал»да энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин
Шартнома узайтирилса, у ҳафтасига тахминан 343 минг евро иш ҳақи олади.
ФОТО: Getty images
“Арсенал” футболчиси Букайо Сака клуб билан шартномасини узайтириш арафасида. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манбага кўра, англиялик 24 ёшли футболчи клуб сафида энг кўп маош олувчи футболчига айланади. У ҳафтасига тахминан 343 минг евро иш ҳақи олади.
Шартнома 5 йилга узайтирилади. Шунингдек, музокаралар муваффақиятли тарзда олиб борилаётгани қайд этилган.
Ҳозирда Саканинг клуб билан амалдаги битими 2027 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда Сака 10 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 140 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист