Сака «Арсенал» тарихида энг кўп маош оладиган ўйинчига айланади
Янги битим 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган бўлади.
ФОТО: Getty images
“Арсенал” клуби вингер Букайо Сака билан янги шартнома имзолаш арафасида турибди.
Янги битим 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган бўлади.
TEAMtalk нашри хабар беришича, 24 ёшли футболчининг ҳафталик маоши 300 минг еврога етади. Натижада у клуб тарихида энг кўп маош олувчи ўйинчига айланади.
Сака “тўпчилар”нинг асосий сафида 284 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 77 та гол ва 74 та ни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Transfermarkt порталининг маълумотларига кўра, Саканинг трансфер қиймати 130 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист