locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саидазамат Мирсаидов: «Жорий мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз»

Футболчи "Навбаҳор" матбуот хизмати билан суҳбатлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сайдазамат Мирсаидов: «Жорий мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз»
Фото: Навбаҳор ПФК

Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги, 30-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида "лоchinлар"нинг 24 ёшли маҳоратли ҳимоячиси Сайдазамат Мирсаидов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жамоамиз жорий мавсумнинг охирги баҳсини "Пахтакор"га қарши ўтказади. Мазкур клублар принципиал рақиб бўлганлиги боис, турнир жадвалида қайси ўринда бўлишидан қатъи назар, ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлар доимо шиддатли ва кескин курашлар остида кечган ҳамда бу сафарги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.

Бундан ташқари, тошкентликларда кумуш медални қўлга киритиш имконияти сақланиб қолганлиги учун ҳам бўлажак учрашувнинг томошабоп кечиши эҳтимоли юқори.

Биз ҳам мазкур ўйинда майдонга ўзига хос руҳ ва иштиёқда тушиб, ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашиш, жорий мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.

Фурсатдан фойдаланиб, жорий мавсумда жамоамизга барча шароитларни яратиб берган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва "Навбаҳор" клуби раҳбариятига футболчилар номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман, - деди Сайдазамат Мирсаидов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг