locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сафина Садуллаева Польшадаги халқаро турнирда ғалаба қозонди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Сафина Садуллаева Польшадаги халқаро турнирда ғалаба қозонди
ФОТО: Olympic.uz

Польшанинг Белосток шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро турнир ўтказилди.

Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган бронза даражадаги мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева иштирок этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Баландликка сакраш дастурида қатнашган юртдошимиз 1.90 метр натижа билан мавсумдаги энг юқори натижасини кўрсатди.

Баландликка сакраш, аёллар:

Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) - 1.90 метр

Катерина Табашник (Украина) - 1.87

Виктория Мясо (Польша) - 1.84

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг