locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Садриддин Ҳасанов – Турнирнинг энг яхши футболчиси

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Садриддин Ҳасанов – Турнирнинг энг яхши футболчиси
PHOTO: Telegram

Ҳозиргина Саудия Арабистонида 17 ёшли футболчилар ўртасидаги осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Финал учрашувида Ўзбекистон U17 терма жамоамиз 2 киши кам бўлиб қолиб, мезбон Саудия Арабистони U17 терма жамоасини 2:0 ҳисобида тор-мор этди.

ОФК Осиё кубогининг энг яхши футболчиси учун бериладиган совринни ҳам вакилларимизга топширди. Терма жамоамизнинг 7 рақамли футболчиси Садриддин Ҳасанов қитъанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди!

Ҳасанов турнир давомида жами 4та гол урди. Таиландга қарши беллашувнинг илк голини ўз ҳисобига ёздириб қўйган бўлса, Хитойга қарши кечган баҳсда ҳисобни тенглаштирди. Бунёдкор футболчиси имкониятлардан фойдаланишни Шимолий Кореяга қарши кечган ўйиндан давом эттирган бўлса, финалда рақибни чиройли тарзда жазолади

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг