Садио Маненинг Сенегал терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди
Ишончли манбаларга кўра, Мане ҳозирча терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилмаган.
Фото: Getty Images
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Садио Мане Сенегал терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақида хабарлар кенг тарқалди.
Бироқ бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ишончли манбаларга кўра, Мане ҳозирча терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Африка Миллатлар кубогидан кейин Маненинг халқаро фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида тахминлар пайдо бўлганди. Аммо ҳозирча бу борада футболчининг ўзи ёки Сенегал футбол федерацияси томонидан расмий баёнот берилмаган.
Шу тариқа, Садио Маненинг Сенегал терма жамоасини тарк этгани ҳақидаги хабарлар фейк экани маълум бўлди.
Насрулло Каримов
Журналист