locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рўзиқул Бердиев: \"Жамоамизга ёрдам беришга тайёр турган футболчилар кўп\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рўзиқул Бердиев: "Жамоамизга ёрдам беришга тайёр турган футболчилар кўп"
Photo: gettyimages

“Шўртан” 1:4 “Насаф” учрашувидан кейин, меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикрларни билдириб ўтди:

"Бугунги учрашув тўлиқ назоратимиз остида бўлди. Шу билан биргаликда рақибга ҳам ўйнаш учун имкони бердик. “Шўртан”нинг айрим вазиятларини ҳисобга олмасак, учрашувда 90 дақиқа назоратни қўлга олдик. Жамоамизга ёрдам беришга тайёр турган кўп футболчиларимиз бор. Масалан ўтган турда Муҳиддинов ва Ғайбуллаевдан фойдаланган эдик. Умар билан Игор тикланиб бўлгандан кейин бугун уларни майдонга туширдик ва улар ўз вазифаларини аъло даражада уддалашди. Шерзодни йўқлиги учун чап қанотда Шарофдан фойдаланяпмиз. Зафармурод эса ҳозирги кунда жудаям яхши формада ва майдонда анча фаол ҳаракат қиляпти. Кенжабоев ва Давроновга келадиган бўлсак, улар ҳозир умумий гуруҳда шуғулланишмоқда. Ўйлайманки улар яқин орада функционал ҳолатини яхшилай олишади.

Шерзод доим назоратимиз остида. У умумий эмас, якка тартибда машғулотлар олиб бормоқда. Ўзи билан гаплашганимда ҳолати яхшиланиб бораётгани ҳақида айтди, ўйлайманки, у ҳам яқин орада майдонга қайтади.

Мен Голбандан бу вазиятда норози бўлдим. Чунки ана шу вазиятгача олиб келмаслик керак эди. Ўша вазиятнинг такрорини кўриб чиқамиз лекин барибир ҳисоб 3:0 пайти рақибга бундай имконият бериш тажрибали ҳимоячи учун яхшимас деб ўйлайман. Шу учун бу вазиятда Игорга бироз танбеҳ бердим. Чунки биласиз, ҳисоб 3:0 пайти жамоа бўшашиши ва бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Ўйлайманки Игор бундай хатоларни бошқа қилмайди",-дейди Бердиев

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг