locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рўзиқул Бердиев: «Маглубият учун хамма бирдек жавобгар»

«Насаф» бош мураббийи «Ал Вахда»дан учралган маглубият ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рўзиқул Бердиев: «Маглубият учун хамма бирдек жавобгар»
ФОТО: UZPFL

Элит Осиё Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган бахсда Қаршининг «Насаф» клуби «Ал Вахда» билан тўқнаш келди ва якунда 1:2 ҳисобига маглубиятга учради.

Учрашувдан сўнг «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди ва қуйидагича фикр билдирди.

«Ўйин оғир кечишини билардик. Жамоа бор кучи билан ҳаракат қилди, лекин жисмоний толиқиш сабаб баъзи эпизодларда устунликни бой бердик. Иккита голни стандарт вазиятдан ўтказиб юбордик — бу эътиборсизлик натижаси. Албатта, таҳлил қиламиз».

Дарвозабон Абдувоҳид Неъматов ҳақида сўралганда Бердиев шундай деди:

«Абдувоҳид яхши дарвозабон, аммо унга нимадир таъсир қилаяпти. Лекин маглубият учун фақат уни айблаш тўғри эмас — хамма жамоавий равишда жавобгар».

Шунингдек, мураббий легионерлар мавзуси ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:

«Осиёда муносиб натижа кўрсатиш учун икки баравар кучли легионерлар керак. Бу мусобақада ҳар бир ўйин биз учун дарс бўляпти. Аммо зўр легионерни топиш осон эмас».

Маълумот учун, «Насаф» Элит ОЧЛнинг 4-туридан сўнг ҳали очко тўплай олмади. Қаршиликлар ўзининг навбатдаги ўйинини Суперлига доирасида «Пахтакор»га қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг