Рўзиқул Бердиев: Бунёдкор танаффусга қадар ҳеч қандай босимсиз ўйнади
Насаф бош мураббийи Бунёдкор билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
photo: Nasaf FK
Суперлига 24-тур доирасидаги "Бунёдкор" — "Насаф" (2:2) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
"Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик. "Бунёдкор" танаффусга қадар ҳеч қандай босимсиз ўйнади. Хато туфайли гол ҳам ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда эса фаоллашдик ва вазиятлар ярата бошладик.
Бугун ғалабага яқин келгандик, агар пеналтидан фойдалана олганимизда. Бироқ пеналтидан кейин "Бунёдкор" ўз вазиятига эга бўлди. Бугун очиқ ўйин бўлди", — деди мутахассис.
Иброҳим Жалолов
Редактор