Рўзиқул Бердиев: «Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддалади»
«Насаф» бош мураббийи «Бухоро» билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
photo: Nasaf FK
Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан ўрин олган «Насаф» - «Бухоро» (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.
«Ажойиб ўйин. Ғалаба билан табриклайман. «Бухоро» жамоасини ўзгаришлардан кейинги ўйинларини кўриб, улар яхши ҳимояланишини билардик.
Шу сабабли рақибга қарши синчковлик билан тайёрландик. Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Кейин ҳаммаси осонлашди», - деди мутахассис.
Иброҳим Жалолов
Редактор