locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рюдигер жароҳат сабаб 3 ойга сафдан чиқди

Германиялик футболчи қишгача жамоасига ёрдам бера олмайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рюдигер жароҳат сабаб 3 ойга сафдан чиқди
ФОТО: Getty images

“Реал” ҳимоячиси Антонио Рюдигер сон жароҳати туфайли 3 ойга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Манбага кўра, германиялик футболчи қишгача жамоасига ёрдам бера олмайди. Ҳимоячи чап сон мушакларидан жароҳат олган.

Бу мавсумда Рюдигер “Реал”нинг Ла Лигадаги битта ўйинида ҳамда терма жамоанинг ЖЧ саралашидаги иккита учрашувида иштирок этди.

Испания Ла Лигасининг навбатдаги ўйинини "Реал" 13 сентябрь, шанба куни ўтказади. Хаби Алонсо жамоасининг рақиби "Реал Сосьедад" бўлади. "Қаймоқранглилар" чемпионатнинг дастлабки уч турини очко йўқотишларсиз ўтказди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг