locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рюдигер ёзда «Реал»ни тарк этиши мумкин

Transfermarkt портали Антонио Рюдигерни 12 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рюдигер ёзда «Реал»ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Реал” ҳимоячиси Антонио Рюдигер келаси ёзда жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар тарқатмоқда AS нашри.

Футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.

Германиялик 32 ёшли футболчи ёзда эркин агент сифатида исталган жамоа сафига бориб қўшилиши мумкин.

Унинг хизматларига “Галатасарой", "ПСЖ" ва "Челси" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Бундан ташқари, у Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" ва "Ал-Ҳилол" клублари радарларида турибди.

Эслатиб ўтамиз, Transfermarkt портали Антонио Рюдигерни 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг