Рёль «Рейнжерс» бош мураббийига айланди
У аввал ишдан бўшатилган Расселл Мартиннинг ўрнини эгаллади.
Фото: Rangers
Германиялик мураббий Дэнни Рёль “Рейнжерс” бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақдаги хабар Шотландия клуби сайтида чоп этилди.
36 ёшли мутахассис Глазго клуби билан 2028 йилнинг ёзига қадар битим тузди. У аввал ишдан бўшатилган Расселл Мартиннинг ўрнини эгаллади. Илгари Рёль Чемпионшип жамоаси "Шеффилд Уэнсдей"ни бошқарган.
Бунгача немис мураббийи “Бавария” ва Германия терма жамоасида “Барселона”нинг амалдаги бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
“Рейнжерс” Европа лигасини омадсиз бошлади. Дастлабки икки ўйинда мағлуб бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист