Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар Ал-Васл — Ал-Насср баҳсини бошқаради
Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 чорак финалида ишлайди.
photo: UzFHM
Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 чорак финалида ишлайди.
Эртага Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси чорак финал босқичидан ўрин олган “Ал-Васл” (БАА) — “Ал-Насср” (Саудия Арабистони) жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Ушбу баҳсда ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси фаолият олиб боради.
Бош ҳакам сифатида Рустам Лутфуллин, ёрдамчи ҳакамлар сифатида Акмал Ғиёсов ва Санжар Шоюсупов ишлайди. VAR ҳаками — Ахрол Рисқуллаев.
Иброҳим Жалолов
Редактор