locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рустам Ашурматов “Эстеглял”дан кетиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси оғир жароҳат олиб, бутун мавсумни ўтказиб юбориши мумкин
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рустам Ашурматов “Эстеглял”дан кетиши мумкин
Расм: Gazeta.uz

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов Эроннинг “Эстеглял” клубини тарк этиши мумкин. Футболчи бир ой аввалгина Россиянинг “Рубин” жамоасидан 450 минг евро эвазига трансфер қилинганди.

Ашурматов 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган ва ойига 50 минг доллар маош олиши кутилган эди. У жамоанинг асосий ҳимоячиси сифатида кўрилган, аммо Football нашри хабарига кўра, оғир жароҳат сабаб бутун мавсумни ўтказиб юбориши мумкин.

“Эстеглял” бош мураббийи раҳбариятдан янги ҳимоячи топишни сўраган ва Ашурматовнинг жароҳатдан тўлиқ тикланишига шубҳа билдиради.

Бу жароҳат Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам жиддий йўқотиш бўлади, чунки Рустам миллий жамоа асосий таркибининг муҳим ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг