locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рустам Ашурматов Эронга етиб борди. У тез орада \"Истиқлол\" футболчисига айланади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рустам Ашурматов Эронга етиб борди. У тез орада "Истиқлол" футболчисига айланади
Фото: Истиқлол Теҳрон

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттиради.

28 ёшли футболчи “Рубин” билан хайрлашганди. Бугун у Эрон пойтахти Теҳронга етиб борди.

Тез орада тиббий кўрикдан ўтиши ва кейин “Истиқлол” билан битим имзолаши кутилмоқда.

Аввалроқ “Истиқлол” клуби Ашурматов трансфери учун 450 минг евро тўлаши хабар қилинганди. Футболчининг ўзи Жалолиддин Машарипов билан бир жамоада ўйнаши кутилмоқда.

Бу клубда “Динамо”даги ёрқин ўйинлари билан танилган Жоэль Кожо ҳам тўп суради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг