Рустам Ашурматов дебюти кечикди — жароҳат тасдиқланди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Рустам Ашурматов яқинда Эроннинг етакчи жамоаларидан бири — «Истиқлол» клубига ўтган эди. Ушбу трансфер футбол ишқибозлари орасида катта қизиқиш уйғотди, чунки клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабининг ундан умиди катта эди.
Бироқ футболда ҳамма нарса ҳам режадагидек кетавермайди. 17 июл куни Туркиядаги йиғин давомида Ашурматов машғулот пайтида жиддий жароҳат олди. У ўнг тиззасида оғриқ ҳис қилиб, тиббий ёрдам ёрдамида майдонни тарк этди.
Маълумотларга кўра, у дарҳол шифохонага олиб кетилган ва у ерда дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилиб, МРТ текшируви ўтказилган. «Истиқлол» клуби шифокори қуйидагиларни маълум қилди:
«Пайшанба куниги машғулотда Рустам Ашурматов ўнг тиззасидан жароҳат олди. Диагнозни аниқлаш ва тўлиқ хулоса чиқариш учун МРТ ўтказилди. Дастлабки тахминларга кўра, унинг тўлиқ тикланиши ва машғулотларга қайтиши камида олти ҳафта вақт талаб этади» , — деди жамоа шифокори.