locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Руни Ван Дейк ва Салоҳни танқид қилди

Жорий мавсум «Ливерпул»нинг ишлари юришмаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Руни Ван Дейк ва Салоҳни танқид қилди
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ва Англия миллий жамоаси собиқ футболчиси Уэйн Руни «Ливерпул» ҳимоячиси Виржил ван Дейк ва ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Ҳозир мураббий ва жамоа етакчилари жуда тез ечим топиши керак. Ван Дейк ҳам, Салоҳ ҳам янги шартнома имзолашган, аммо менимча, бу мавсумда улар жамоани ортидан эргаштира олаётгани йўқ.

Улар клубдаги энг кучли икки ўйинчи, лекин агар уларнинг ўйини кутилган даражада бўлмаса, бу бутун жамоага таъсир қилади. Балки хатолик қилаётгандирман, лекин агар мен «Ливерпул» мухлиси ёки мураббийи бўлганимда, бу ҳолат мени жиддий ташвишга солган бўларди», — деди Руни.

Маълумот учун, «Ливерпул» Англия Премьер-лигасининг 9-туридан сўнг 15 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг