locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Руни мураббий сифатида ишлашга тайёр бўлган икки клуб номини айтди

Аввалроқ англиялик собиқ футболчи бир неча жамоаларда фаолият юритган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Собиқ «Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни икки клубни номлаб, уларда мураббий сифатида ишлашга тайёр эканини билдирди.

«Ўтган ҳафта айтдим, агар менга «Манчестер Юнайтед»дан қўнғироқ қилиб, ҳар қандай лавозимда иш таклиф қилинса, мамнуният билан розиман. Бу клубни шахсан жуда яхши кўраман ва у ерда 13 йил умримни ўтказдим. Бу икки клубдан бири – «Манчестер Юнайтед», иккинчиси – «Эвертон». Шу клубларда мураббий сифатида яна ишлашни истардим», – деди Руни The Sun нашрига.

Аввалроқ Руни «Дерби Каунти», MLSдаги «DC Юнайтед», шунингдек, «Бирмингем» ва «Плимут Аргайл» клубларида мураббий сифатида фаолият юритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг