Руни Чемпионшип жамоаси устозига айланиши мумкин
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни "Блэкберн" бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда Talksport хабар берди.
Манбага кўра, "Блэкберн" Валериан Исмаэлни февраль ойида бош мураббийликка тайинлаган эди. Айни пайтда инглиз клуби Чемпионшипда 42 ўйиндан сўнг 56 очко жамғариб, 10-ўринда бормоқда. Франциялик мутахассис истеъфога чиқарилиши эҳтимоли бор. Руни эса жамоани қабул қилиб олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Руни декабрь ойида "Плимут"дан ишдан бўшатилганидан бери мураббийлик ишисиз қолмоқда. 39 ёшли собиқ футболчи шу вақтгача “Дерби Каунти”, “Ди Си Юнайтед” ва “Бирмингем” жамоаларини ҳам бошқаришга муваффақ бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист