Руис «ПСЖ»нинг Чемпионлар лигасидаги асосий мақсадини маълум қилди
Клуб амалдаги ЧЛ ғолиби ҳисобланади.
Фото: Getty Images
«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жамоанинг жорий мавсумда УЕФА Чемпионлар лигасидаги асосий мақсадларидан бири ҳақида гапирди.
30 ёшли испаниялик футболчининг таъкидлашича, парижликлар сўнгги икки мавсумда мусобақанинг умумий босқичини кучли саккизталикда якунлаб, тўғридан-тўғри нимчорак финалга йўлланма ола олмаган. Шунга қарамай, «ПСЖ» ҳар икки мавсумда ҳам мусобақа ғолибига айланган.
«Аввалги икки мавсумда ҳам кучли саккизталикка кира олмадик. Шунинг учун бу сафарги мақсадларимиздан бири топ-8 дан жой олиш ва имкони борича юқори поғонани эгаллаш бўлиши мумкин.
Бу осон вазифа эмаслигини яхши тушунамиз. Бироқ жорий мавсумда ушбу мақсадга эришиш учун ҳаракат қиламиз», — дея Руиснинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирди.