locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Руди Гарсия Лукакунинг ҳолатига баҳо берди

Бельгия терма жамоаси Миср, Эрон ва Янги Зеландия билан бирга G гуруҳидан жой олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Руди Гарсия Лукакунинг ҳолатига баҳо берди
ФОТО: Getty images

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия ҳужумчи Ромелу Лукакунинг ҳолатини баҳолади.

«Ростини айтсам, узоқ танаффусдан кейин унинг формаси ёмонроқ бўлади деб ўйлагандим. У «Наполи»да ўйин вақтига эга бўлмади ва умид қиламанки, келажакда у барқарор ўйнай олади.

Унинг сафга қайтганидан хурсандман, чунки Бельгия терма жамоасида бундай бошқа футболчи йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз у билан эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишимиз керак бўлади. Биламан, ҳамма унинг Мисрга қарши ўйинда майдонга тушишини хоҳлайди, аммо бу содир бўлмайди. Аста-секин ҳаракат қиламиз», — дея Руди Гарсиянинг сўзларини келтиради Football Italia.

Бельгия терма жамоаси Миср, Эрон ва Янги Зеландия билан бирга G гуруҳидан жой олган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг