Руди Гарсия: «Эрон терма жамоасини одатдагидек пухта таҳлил қилмадик»
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия ЖЧ-2026 доирасидаги «G» гуруҳи 2-турида Эронга қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз Эроннинг ўйинини одатдагидек унчалик пухта таҳлил қилмадик, чунки бу жамоани ўртоқлик учрашувларида кузатиш анча қийин. Бироқ, уларнинг Жаҳон чемпионатига саралаш босқичини жуда кучли ўтказганини кўрдик ва албатта, Янги Зеландияга қарши биринчи ўйинини ҳам кузатдик. Биз Осиё жамоаларини у қадар диққат билан кузатмаймиз, лекин, албатта, ҳамма [Меҳди] Таремшини (Грециянинг «Олимпиакос» клуби ва Эрон терма жамоаси ҳужумчиси) танийди», — дея Гарсиянинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда FIFA расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, «G» гуруҳининг 1-турида Бельгия терма жамоаси Миср билан дуранг ўйнаган эди (1:1), Эрон миллий жамоаси эса Янги Зеландияни мағлуб эта олмаганди (2:2).