locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Руди Гарсия Бельгия терма жамоасини тарк этади

Томонлар 2026-йил 31-июлда якунланадиган шартномани узайтирмайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Бельгия Қироллик футбол ассоциацияси терма жамоа бош мураббийи Руди Гарсия билан ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилди.

Томонлар 2026-йил 31-июлда якунланадиган шартномани узайтирмайди. Шу тариқа, франциялик мутахассис амалдаги келишув муддати тугагач, Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди.

Руди Гарсия 2025-йил 1-феврал куни Доменико Тедеско ўрнига Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Унинг қўл остида бельгияликлар УЕФА Миллатлар лигасининг “A” дивизионидаги ўрнини сақлаб қолди ҳамда 2026-йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Бельгия терма жамоаси ЖЧ-2026да чорак финалгача етиб борди. Ушбу босқичда жамоа кейинчалик турнир ғолиби бўлган Испанияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Аввалроқ Бельгия терма жамоасининг янги бош мураббийи лавозимига Марк ван Боммел асосий номзод сифатида кўрилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг