locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Руд Гуллит: «Барселона» ва «Реал» ҳакамлардан норози бўлишга ҳеч қандай асос йўқ»

Собиқ «Милан» футболчиси Чемпионлар Лигаси чорак финал учрашувлари ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Милан», «Челси» ва Нидерландия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Руд Гуллит «Барселона» ҳамда «Реал» клубларининг УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасидаги учрашувларда ҳакамлар қароридан норози бўлиб қилган шикоятларига муносабат билдирди. Гуллитнинг фикрича, клубларнинг норозилиги учун жиддий асослар йўқ.

«Улар доимий равишда норозилик билдирадилар, ҳолбуки, бундай қилиш учун етарли асослар мавжуд эмас. Илгариги йилларда ҳар икки жамоа ҳам ҳакамлар қарорларидан фойда кўрган — энди эса вазият тескарисига ўзгарди. Футболнинг ҳақиқати шундай: бунга кўникмоқ қийин бўлиши мумкин ва мен буни тушунаман.

Эдуарду Камавингага қизил карточка кўрсатиш қарори бироз қаттиққўлликдек туюлди, бироқ унинг ҳаракати эҳтиётсизлик эди — у аслида ҳакамни шунга мажбур қилди. «Барселона»нинг икки нафар футболчисига кўрсатилган қизил карточкаларга келсак, улар мутлақо тўғри берилган, очиқчасига айтганим учун узр сўрайман», — дея Гуллитнинг сўзларини келтирмоқда Marca нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» яримҳимоячиси Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг «Бавария»га қарши жавоб учрашувининг 78-дақиқасида биринчи огоҳлантиришини олган эди. Саккиз дақиқа ўтиб, у ҳужумчи Гарри Кейнга нисбатан қўполлик қилди ва тўпни қасддан қоидабузарлик жойидан олиб кетди. Ушбу вазият учун ҳакам унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди ва «Реал» 86-дақиқада майдонда бир киши кам бўлиб қолди.

«Барселона»га келсак, «Атлетико» билан 1/4 финал қарама-қаршилигида жамоанинг икки нафар футболчиси — Пау Кубарси ва Эрик Гарсия майдондан четлатилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг