locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рубен Лофтус-Чик “Милан” билан шартномасини узайтириши мумкин

Бунга Аморимнинг тактикаси сабаб бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

“Милан” ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик клуб билан амалдаги шартномасини узайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ёз бошида инглиз футболчиси жамоани тарк этишга яқин бўлган бўлса, ҳозир вазият кескин ўзгарган.

PianetaMilan маълумотига кўра, бунга “Милан”нинг янги бош мураббийи Рубен Аморимнинг тактикаси сабаб бўлган. Португалиялик мутахассис Лофтус-Чикни унга маъқулроқ бўлган рольда, асосан ўнг қанотга яқин ҳудудда ишлатмоқда.

Янги роль футболчига маъқул келгани сабаб у энди “Милан”да қолишга ва клуб билан ҳамкорликни давом эттиришга ижобий қарамоқда. Аввалроқ эса 30 ёшли ярим ҳимоячи ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Лофтус-Чик “Милан” сафида 2023 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Эндиликда унинг келажаги янги мураббий Аморим қўл остидаги роли ва жамоанинг унга бўлган ишончига боғлиқ бўлиб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг