Рубен Диаш «Сити»нинг мағлубияти ҳақида гапирди
Португалиялик футболчи 68-дақиқада "шаҳарликлар"нинг ягона голига муаллифлик қилди.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Рубен Диаш АПЛ доирасидаги "Ньюкасл"га (1:2) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
Португалиялик футболчи 68-дақиқада "шаҳарликлар"нинг ягона голига муаллифлик қилди.
"Авваллари дарвозабонга бундай турткилар қоидабузарлик ҳисобланарди, энди эса бунга рухсат берилган кўринади.
Одамлар мени баҳона қидиряпти дейишлари мумкин, лекин ундай эмас. "Ньюкасл" яхшироқ эди ва ғалабага лойиқ эди, чунки улар вазиятлардан фойдаланди. Аммо мен бундай эпизодлардаги қоидалар аниқроқ бўлишини истайман," - деди Диаш Sky Sports’ билан суҳбатда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист